Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби афсонавий собиқ устози сэр Алекс Фергюсон мураббийлик фаолиятини бошлаган Уэйн Руни ҳақида фикр билдирди.
"Уэйн - Англия термаси жамоасининг энг зўр ҳужумчиси, Руни - "Манчестер Юнайтед"нинг энг зўр ҳужумчиси. У фантастик фаолият олиб борди. Бу эса унинг ютуғи.
Футболчилик фаолиятини якунлагач, Руни ёшариб кетди. Менинг фикримча, сўралган вақтда мураббий бўлиш жуда ёмон. Руни эса ўзи истаб, бу ишни бошлади. Умид қиламанки, Рунида барчаси амалга ошади. Унга омад тилайман", - деди Алекс Фергюсон.