Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Аллегри: "Пато билан ўртамизда муаммо йўқ"

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри яқинда клубдаги ҳолатидан қониқиш ҳосил қилмаётганини айтган бразилиялик ҳужумчи — Алешандре Пато билан юзага келган вазият юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Пато билан ҳеч қандай муаммоим йўқ. Шунчаки, у ҳозир ўзи тушиб қолган вазиятдан сиқилаяпти. Ҳеч бир футболчи ҳар учрашувда асосий таркибда майдонга туша олмайди. Аммо бу жиддий муаммо эмас, вақти-вақти билан шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради", деди Аллегри.

"Йўқ, биз ҳаммасини ойдинлаштириб олиш учун юзма-юз гаплашиб олганимиз йўқ, чунки бунга ҳожат ҳам йўқ. Пато астойдил шуғулланмоқда ва унинг нимадандир норози эканлиги сезилмаяпти", дея қўшимча қилди италиялик мутахассис.

"Чемпионлик пойгаси ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз "Ювентус"дан қўрқаётганимиз йўқ. У ҳар доимгидек яхши бир жамоа, аммо ҳозир "Милан"да скудеттони қўлга киритиш учун керакли ҳамма нарса бор", дея "Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Sky Sport Italia".

Эслатиб ўтамиз, Франциянинг ПСЖ клуби Патога қизиқиш билдирмоқда ва бразилиялик футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилмоқда.

Манба: www.sports.ru

Агар муаммо бўладиган бўлса, мисс Берлускони кимни танлар экан? Патоними ёки Аллегрини? :) 

Киритилди: 17:03, 02.01.2012.
Ўқилди: 32624 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.