"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 20-тур доирасида бўлиб ўтган "Фулхэм"га қарши учрашувдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди.
"Аввало, биз яратган кўплаб вазиятларимизни голга айлантира олмадик. Ундан ташқари ҳакам бир неча маротаба жуда қўпол хатоларга йўл қўйдики, якунда буларнинг ҳаммаси натижага таъсир қилди."
"Икки юз фоизга ишончим комилки, Сендероз Жервиньога нисбатан қўполлик ишлатган эди ва пеналти берилиши лозим эди! Лекин биласиз-ку, бизга ҳеч ҳам пеналтиларни беришмайди. "КПР" билан ўйинда ҳам беришмаган эди, бугун мана яна беришмади. Аламли мағлубият бўлди бу. Ҳаммасини танаффусгача ҳал қилсак бўларди. Хуллас, якуний натижада ҳакамнинг "хизматлари" катта", — дея мераббий сўзларидан BBC иқтибос келтиради.