Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

ЎзПФЛ футболчиларнинг тиббий кўриги масаласини тартибга солади

Баҳо:
+ | -

Клубларнинг тиббий кўриклари масаласини тартибга солиш йўлидамиз. Бунгача шу масалада монополлашган тизим ишлаб турганди. Бунинг яхши тарафлари бор эканини инкор қилмаймиз ва клублар учун ноқулай тарафларини ҳам эътибордан четда қолдира олмаймиз.

Биринчидан, бунгача футболчилар қандай текширувлардан ўтиши кераклиги манфаатдор ташкилот томонидан белгилаб берилган. Яъни, ҳар бир футболчининг ҳар бир текшируви маълум нарх эвазига амалга оширилгач, манфаатдор томон доим уларнинг сонини ва нархини оширишга ҳаракат қилади. Тиббий комиссия эса клублар шифокорлари билан фикр алмашиб, бу масалани тартибга келтиради. Яъни, клубларга футболчи ўтиши шарт бўлган ва тавсия этилган текширувлар рўйхатини тақдим этади. Бунда узоқ йиллардан буён термаларда ишлаётган мутахассислар бор. Улар юздан ортиқ давлатларда бўлиб, бошқаларнинг тиббий кўриклари масаласида тасаввурга эга.

Футболчи ўтиши шарт бўлган текширувлар хулосаси онлайн платформага юкланмагунча, футболчига лицензия тақдим этилмайди.

Иккинчидан, монополлашган тизим вилоят жамоалари учун молиявий муаммолар туғдирган. Клуб 70 га яқин футболчини Тошкентга олиб келиши, уларнинг яшаши, овқатланиши, машғулоти учун чиқим қилиши, текширув учун навбатда туриши каби муаммолар қаршисидан чиққан. Энди улар ўз қароргоҳларидан туриб текширувдан ўтишлари ҳам мумкин. Чунки клублар билан ишлаш масаласида клиникалар ўртасида рақобат юзага келади ва улар табиийки, клубларга енгиллик яратишга, сервизни яхшилашга, нархларни пасайтиришга ҳаракат қилади. Тўла жиҳозланган машина билан мобил хизмат кўрсатишга тайёрлар ҳам борки, улар клуб лагерига қадар бора олади. Комиссия бунда клиникалар учун йўриқнома ишлаб чиқади. Профессионал спортчидаги меъёрлар спорт билан шуғулланмайдиган кишиларникидан фарқ қилиши инобатга олинади.

Учинчидан, онлайн платформага юкланган хулосалардан келиб чиқиб, комиссияси клубга ёзма тавсия беради. Аммо футболчининг майдонга тушиши ёки тушмаслиги масаласига аралашмайди. Буни клуб бевосита ҳал қилиши лозим. Клуб спорт медицинасидан хабари бор малакали шифокор билан ҳамкорлик қилиш йўлига ўтиши керак. Мусобақалар ўтказиш регламентига биз клуб захира ўриндиғида клуб шифокори бўлиши шарт деган ўзгариш киритяпмиз. Чунки аёллар ва ёшлар футболида шифокорлар етишмайди. Бир неча юз миллионлик футболчи учун пул бор. Аммо яхши шифокорлар йўқ, уларга тиббиёт заруриятлари сотиб олиши учун маблағ ажратмайдиганлар ҳам бор.  

Аввал тиббий хулосага кўра футболчидан ўйнаш ҳуқуқи олиб қўйилган. Ҳуқуқни қайтариб олиш йўлида ноқонуний йўллар ишга тушиши катта эҳтимол. Эндиликда комиссия ўз хулосасини клубга ёзма тақдим этса ва масъулият клуб шифокорининг гарданида бўлса, у футболчининг саломатлиги юзасидан таваккал қилмайди. Шифокор нуқсони мавжуд футболчини ўйнаш учун мажбурлаётган мураббий билан очиқ фикрлаша олиши керак.

Технология борасида Тошкентдаги клиника билан рақобатлашиш қийин, у жуда замонавий жиҳозланган. Масалан, термага чақирилган футболчиларни шу клиникада қўшимча тиббий кўрикдан ўтказиши мумкин. Аммо клубларда савол бор: футболчи текширувдан аллақачон ўтган, аммо текширув учун пул тўлаб берилмагунича, тиббий хулоса бермайдиган ташкилот билан ишлаш қанчалик тўғри? Тиббий хулоса мавсум аввалида клубга берилмаса, демак шифокор футболчини мавсумгача даволаб улгурмайди. Демак биринчи ўринда спортчининг соғлиги эмас, унинг орқасидан келаётган даромад клиникани қизиқтиради деган тасаввур уйғонади. Биз клублар саломатликка кўпроқ урғу бериши, ортиқча чиқимлардан ҳоли бўлиши ва келажакда ҳар бир клуб ўз лазаретига асос солишидан манфаатдормиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 11:06, 20.01.2021.
Ўқилди: 1649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.