Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Равшан Эрматов: "Мен учун юлдуз ва оддий футболчи деган тушунча йўқ"

Баҳо:
+ | -

Осиёнинг тўрт карра тенгсиз ҳаками Равшан Эрматов “Спорт” телеканалига берган интервьюсида ўзбекистонлик ҳакамлар савияси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида фикр юритди.

“Умуман олганда, бир учрашувда ҳакамлар 50-60 атрофида баҳсли вазиятларга қарор чиқаришади. Ушбу қарорларнинг 5-6тасида кичик камчиликлар йўл қўйилса ҳам ҳакамнинг иши яхши баҳога лойиқ кўрилади. Бундан 5-6 йил муқаддам Ўзбекистон чемпионати учрашувларида ҳакамларимиз ҳаракатларида бир мунча кўп ҳатолар кузатилгани бор гап. Бироқ сўнгги йилларда Ўзбекистон футбол федерациясининг “Ҳакамлар ва назоратчилар” бўлими томонидан олиб борилаётган ижобий ишлар самараси ўлароқ, ҳатоларимиз сони кескин камайиб бормоқда”, - дейди Эрматов.

“Майдонга чиқишдан олдин, ўзимни ўша учрашувга яхшилаб тайёрлайман. Агарда “Манчестер Юнайтед” ёки “Барселона” жамоалари ўйинига ҳакамлик қиламан, деб ўйинга чиқсам ўзимга-ўзим босим юклаган бўламан. Мен учун майдонда барча жамоалар бир хил. Юлдузларни ҳам. Юлдуз ва оддий футболчиларни фарқламайман, уларни футболка рангларигагина ажратаман холос.”

Японияда ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Хави, Иньеста, Месси, Пуйол, Неймар ва бошқа бир неча юлдузлар иштирокидаги финал учрашувини бошқарган Равшан Эрматовга ҳеч қандай эътироз бўлгани йўқ. Шунинг учун бўлса керак, Россиянинг euro-football.ru сайти фойдаланувчилари ҳам йил якунига кўра Равшан Эрматовни сайёрамизнинг энг яхши ҳаками деб топишди. 

Киритилди: 17:16, 03.01.2012.
Ўқилди: 58669 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик