Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Рус нашри Шомуродовни Миранчук билан солиштирди

Баҳо:
+1 | -

Stadion.uz Россиялик журналистлар эътиборини тортган Элдор Шомуродов ҳақида сўнгги маълумотларни тақдим этишда давом этади.

Россиялик таниқли спорт журналисти Даниел Фабритник А Серияга йўл олган Алексей Миранчук ва Элдор Шомуродвнинг Италиядаги фаолияти борасида фикр билдирди. Ўз мақоласида журналист футболчиларнинг Апеннин яриморолида икки ҳил футбол намойиш этаётганининг сабаби нимада эканлигини маълум қилишга уринган.

Мослашув жараёни икки ҳил

РПЛни тарк этган футболчилар 3 ойдан ортиқ муддатдан бери янги клублари ихтиёрида бўлиб туришибди. Улар деярли бир вақтда Италияга кўчиб ўтган бўлсада, мослашув жараёни турлича ўтди. Алексей омадли дебютдан сўнг, асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди. Бошқачароқ қилиб айтганда, асосий таркибга «суқилиб» киришни уддалай олмади. Элдор эса, аксинча, рақобатда катта қийинчилик билан ғалаба қозонди ва жамоанинг асосий ҳужум қуролига айланди. Хўш, нима учун бу йигитларнинг янги клублардаги тақдирлари турли кўриниш олди?

Бунга бир нечта сабаблар мавжуд.

Биринчи сабаб:

Меҳнаткашлик! Бу омил борасида Миранчук Элдорга бас кела олмайди. Буни айтиш бироз ғалати, бироқ рус футболчилари машғулотларда тер тўкиб меҳнат қилишмайди. Алексейни «Локо»да дангасалиги учун бир неча бор койиб беришган. Элдор унинг тамомила акси. Ҳар қандай машғулотдан қочмайди, ўрганишдан уялмайди. Майдондаги курашларда ҳам улар ўртасида фарқ катталашиб бормоқда. Элдор ўз вазиятининг сўнгги сонияларига қадар курашдан тўхтамайди. Прессинг ва жамоавий ҳужумда катта масофани босиб ўтади. Миранчук эса, кичик эпизодларда мағлуб бўлмоқда. Шу боис, унинг «Аталанта»даги илк ойлари омадсиз ўтяпти.

Иккинчи сабаб:

Жамоалар ўртасидаги фарқ! «Аталанта» сўнгги мавсумларда чемпионатда юқори ўринларни кўзламоқда. Шу боис, таркибдаги футболчиларнинг даражаси ҳам тобора ортиб боряпти. Шу факторни инобатга олсак, Алексейнинг Элдор сингари майдонда тўп суриш имкони камроқ. «Женоа» - элитада жон сақлаб қолиш мақсадида кураш олиб бораётган клуб. Бу ердаги ижрочилар ҳам «Аталанта»дагиларга нисбатан кучсизроқ. Гасперини Алексейга омадли дебют учрашувидан сўнг, ўйин амалиёти тақдим этди. Афсуски, ярим ҳимоячи бундан унумли фойдалана олмади. Айниқса, «Болонья»га қарши ўйинда Миранчук мураббий эътиборини йўқотиб қўйди. Элдор эса, аутсайдер жамоанинг етакчисига айланди. Тўғри, клублар ўртасида фарқ катта аммо, РПЛни тарк этган йигитларнинг ўз клубларидаги ўрни ҳам турлича кўриниш олиб бораётгани рост.

Учинчи сабаб:

Яна бир муҳим омилни унутмаслик лозим. Элдор «Ростов» сафида уч йил тўп сурди. У Италияга кўчиб ўтишидан аввал легионерга айланиб бўлган эди. Ота-она ва дўстлардан узоқда тўп суриш унинг учун янгилик эмас. Алексей эса, «Локомотив» академияси тарбияланувчиси. У фаолияти давомида Москвадан бошқа ерда тўп сурмаган. Ўзи учун «қулай зона» яратиб олган Миранчукка А Серияда осон бўлмаяпти. Аргентина ва колумбиялик кўзлари ёниб турган футболчилар майдонда жанг қилишга уринмоқда. Элдор ҳам улар сингари тақдир томонидан берилган имконият учун курашяпти. Унда ватандан узоқда бўлиш борасида иммунитет хосил бўлган. Шу боис, мослашув жараёни бир мунча осон кечган бўлиши мумкин.

Келажак режалари

Айни дамда, Алексей «Аталанта» учун захирадаги "жокер"га айланиб бўлди. Элдор эса, «Женоа»нинг қутқарувчи қаҳрамони тимсолида гавдаланмоқда. Уларнинг клубдаги ўрни турли, бироқ бу йигитлар якунда ўз мақсадига эришиши аниқ. Шомуродовга унинг Италиядаги фаолиятида омад тилаб қоламан. Миранчук эса, сабр билан ўз вақтини кутиши лозим. Ҳадемай Гасперини унга ҳам имконият бериши аниқ. Асосийси, ўша дақиқалар келгунига қадар руҳий тушкунликка тушиб қолмаслик лозим.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:58, 21.01.2021.
Ўқилди: 10163 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.