"Қироллик клуби Испания кубогидан чиқиб кетгани учун Ла лиганинг 1-туридан ўрин олган "Реал" - "Хетафе" ўйини эртароққа сурилди.
Дастлабки режага кўра мазкур баҳс 17 февраль куни ўтказилиши керак эди, энди эса учрашув 9 февраль куни ўтказиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 1-тур доирасидаги "Реал" - "Хетафе" ўйини мадридликларнинг ЕЧЛ плей-офф босқичидаги иштироки туфайли кейинроққа қолдирилганди.