Кириш Регистрация

Куман: "Барселона" футболчиси сифатида пенальтиларни нотўғри амалга ошириш мумкинмас"

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Испания Кубогининг 1/16 финал босқичида «Корнелья» (2:0) жамоасига қарши учрашувда амалга оширилмаган иккита пенальти ҳақида фикр билдирди.

«Таркибимизда голлар урадиган футболчилар бўлса-да, мен буни тушунмаяпман. Балки, бу қўрқувдир. Лекин, тўғрисини айтганда, буни сабабини тушунмайман. "Барселона" футболчиси сифатида битта ўйинда иккита пенальтини нотўғри амалга ошириб бўлмайди. Бу жиддий эмас», – деди Куман.

«Барселона» футболчилари жорий мавсум беш маротаба 11 метрли жарима тўпини ноаниқ бажаришди. Лионель Месси, Антуан Гризманн, Мартин Брэйтуэйт, Миралем Пьянич ва Усмон Дембелелар хато қилишди.

Киритилди: 00:11, 23.01.2021.
Ўқилди: 2685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.