Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Дубайдаги йиғин давомида Matchworld Cup 2012 деб номланувчи турнирда иштирок этиши керак эди. ЎФФ расмий twitter ида хабар қилинишича, Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам унда иштирок этади.
Турнирда шунингдек Ироқ олимпия терма жамоаси ҳам қатнашади. Хабарингиз бор Ўзбекистон Лондон-2012 олимпиядаси сўнгги саралаш босқичида Ироққа қарши кураш олиб бормоқда. Бу ҳолат инобатга олиниб, Ироқ ва Ўзбекистон терма жамоалари бир гуруҳдан жой олишмайди. Шунингдек Ўзбекистон “Бунёдкор” билан ҳам гуруҳ босқичида тўқнаш келмайди. Бу борада терма устози Вадим Абрамов қуйидагича фикр билдирди: “Matchworld Cup 2012 турнирида Ўзбекистон терма жамоаси “Бунёдкор” ва Ироқ терма жамоаси билан бир гуруҳда ўйнамайди".
Мантиқан фикр юритадиган бўлсак, “БQунёдкор” ва Ироқ олимпия терма жамоасининг бир гуруҳдан жой олиши маълум бўлиб қолмоқда. Турнирда шунингдек “Зенит”, “Ростов” (Россия), “Шахтёр” (Украина), “Васлуй” (Руминия), “Ксамакс” (Швецария), “ВАК Касабланка” (Марокаш) жамоалари ҳам иштирок этишади.