Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ЎФА футбол ривожига ҳисса қўшаётганларни тақдирлади

Баҳо:
+ | -2

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йилдан бошлаб янги анъанани йўлга қўймоқда.

Ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, жаҳон ареналарида юртимиз довруғини дунёга таратаётган ҳамда мамлакатимизда футбол оммавийлигини оширишда муҳим ўрин тутган футболчи ва мутахассислар ЎФА президентининг махсус совринлари билан тақдирланди.

ЎФА мажлислар залида ўтган бугунги тақдирлаш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов, биринчи вице-президент Равшан Эрматов ва бўлинмалар раҳбарияти иштирок этди.

Бу йил ушбу тақдирлаш жараёни биринчи бор йўлга қўйилди ва унда 5 та номинация жорий этилди.

Ўтган мавсумда мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонган, терма жамоаларимиз сафида ишончли ўйин кўрсатган Иброҳимхалил Йўлдошев "Йил кашфиёти" номига сазовор бўлди. Совринни Равшан Эрматов ёш футболчимизнинг отаси Хабибулло Йўлдошевга топширди.

Ўзбек футболи афсонаси Геннадий Денисов “Миллий терма жамоа фахрийси” совринига муносиб деб топилди.

Ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида барчага ўрнак бўладиган, ҳар бир терма жамоанинг рамзига айланган футболчи Одил Аҳмедов Ўзбекистон МТЖдаги мардонавор ҳаракати ва фидоийлиги учун "Миллий терма жамоа юраги" соврини билан тақдирланди.

Жиззах вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эргаш Салиевнинг футбол оммавийлик даражасини оширишдаги меҳнатларига муносиб баҳо берилди. ЎФА президенти Абдусалом Азизов Эргаш Салиевни “Ўзбек футболи ривожига қўшаётган ҳиссаси учун” соврини билан тақдирлади.

Италиянинг «Женоа» клуби сафида сермаҳсул ва юқори даражали ўйин кўрсатиб, ўзбек футболини жаҳонга янада танитаётган Элдор Шомуродов асосий номинация бўлмиш “Ўзбек футболининг ёрқин юлдузи” совринига лойиқ деб топилди.

Мазкур совринни тажрибали футболчимизнинг отаси Азамат Шомуродов ЎФА раҳбаридан қабул қилиб олди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:06, 23.01.2021.
Ўқилди: 2472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик