Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Исломбек Исмоилов: «Турон» ҳар қандай мусобақада ғолиблик учун курашади»

Баҳо:
+ | -

— Ислом ака, аввало мусобақанинг дастлабки учрашувидаги ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги баҳс тафсилотлари ва «Ҳоким кубоги-2021» мусобақасидаги режалар хусусида ўртоқлашсангиз…

— Аввало барча «Турон» мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, гарчи норасмий бўлса ҳам расмий мақомга тенг бўлган мавсумдаги илк ўйинимизни ўтказдик. Биринчи ўйинда ҳар доим осон бўлмайди, бундан ташқари ёш жамоага қарши майдонга чиққанда тажрибали футболчиларда психологик ва мотивация жиҳатидан муаммолар кўзга ташланиши табиий хол. Шунга қарамасдан жамоамиз йигитлари маҳорат бобида ёшлардан устун эканликларини кўрсатишди.

Мавсумолди ўйинларда йигитларда жисмоний толиқиш кузатилиши табиий хол. Шу каби омиллар ҳисобига учрашувнинг икки бўлимида икки хил таркиб билан ҳаракатландик ва бу орқали қўл остимиздаги барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қилдик. Бу мусобақа биз учун мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Насиб бўлса навбатдаги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб жамоамиз мухлисларини хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Шу ўринда айтиш жоиз, бугунги учрашувга Ўзбекистон туманидан узоқ демасдан ташриф буюрган мухлислар стадионга киритилмагани бир оз тушунарсиз бўлди. Бу холат 100 километрдан ортиқроқ масофа босиб келиб ўйинни ташқаридан бир амаллаб кўриб кетган футбол ихлосмандларига нисбатан адолатсизлик бўлди. Негадир тур доирасида бўлиб ўтган қолган баҳсларда стадионга мухлислар қўйилди. Мазкур вазият бўйича мусобақа ташкилотчилари жамоатчилик олдида тушунтириш бериши мантиқан тўғри бўларди.

Бу йилги «Ҳоким кубоги» мусобақасида бир қатор номдор жамоаларнинг иштирок этаётганлиги турнир нуфузини янада ортишига хизмат қилади. Барча иштирокчи клубларга омад ёр бўлишини тилайман. «Турон» ҳар қандай мусобақада ғолиблик учун курашади, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Манба: fcturon.uz
Киритилди: 08:01, 24.01.2021.
Ўқилди: 2210 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.