Кириш Регистрация
23/11 13:30 Насаф - Пахтакор
23/11 14:30 Қўқон-1912 - АГМК
23/11 14:30 Металлург - Динамо
23/11 16:45 Қизилқум - Бухоро

Хабарлар

Артуро Видал: "Юве" ярим ҳимоясига фақат "Барса" ва "Реал" қарши тура олади"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Артуро Видал қишки трансфер ойнаси вақтида ўз ватандоши, Римнинг "Рома" клуби ярим ҳимоячиси Давид Писаррони Турин клубига қўшилишга чақирди. Чилилик ярим ҳимоячи Луис Энрикенинг асосий таркиб бўйича режаларига кирмагани учун январда бошқа жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia интернет-нашри хабар бермоқда.

"Ювентус" Андреа Пирлога захира тайёрлаш ҳаракатида ва Рим клуби ярим ҳимоячисини, ҳужумчи Марко Боррьеллони ижарага олгандек, қўлга киритиш ниятида.

"Биз ҳаммамиз Боррьеллони қучоқ очиб кутмоқдамиз, аммо унга қўшилиб Писарро ҳам жамоамизга қўшилса, жуда ҳам яхши бўларди", деди Видал Sky Sport Italiaга берган интервьюсида.

Видал ёзда 10,5 миллион евро эвазига "Байер"дан Турин суперклубига ўтган бўлиб, "Ювентус" бош мураббийи Антонио Конте уч марказий ярим ҳимоячидан фойдаланишни бошлаганидан бери асосий таркибда мунтазам майдонга тушмоқда.

"Агар Конте ўйин схемасини ўзгартирадиган бўлса, менга ишонч билдирадими-йўқми, буниси номаълум, аммо Андреа Пирло ҳамда Клаудио Маркизио билан ёнма-ён тўп суриш, бу - шараф", деди Видал.

"Бизда жуда кучли ярим ҳимоя чизиғи бор, у билан фақат "Барселона" ва Мадриднинг "Реал" жамоалари тенглаша олади, холос. Мен "Ювентус"ни, бу жамоа Италия чемпионлигини қўлга кирита олишини билганим учун танлаганман", дея қўшимча қилди "Ювентус" ярим ҳимоячиси Артуро Видал.

Манба: www.football-italia.net
Киритилди: 18:49, 04.01.2012.
Ўқилди: 53922 марта.
Фикрлар: 2 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.