Италия чемпионатининг 19-тури доирасида «Верона» ўз уйида «Наполи»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Неаполликлар ҳисобни очишганида, ўйин бошланганига ҳали 10 сония ҳам бўлмаганди. Аммо вероналиклар танаффусга қадар ҳисобни тенглаштиришган бўлса, улар иккинчи бўлимда яна 2та гол уриб, ғалабани ўз томонларига оғдиришди.
"Наполи" мазкур мағлубият туфайли 6-ўринга тушиб қолган бўлса, "Верона" ўз очколарини 28тага етказди. Вероналиклар 9-ўринда боришмоқда.
Италия А серияси, 19-тур
Верона – Наполи 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 1 Лосано, 1:1 – 34 Димарко, 2:1 – 62 Барак, 3:1 – 79 Дзакканьи.
Верона – Сильвестри, Димарко (Маньяни, 56), Давидович, Гюнтер (Ловато, 76), Фараони, Илич, Тамез, Барак, Лазович, Дзакканьи (Бесса, 83), Калинич (Ди Кармине, 56).
Наполи – Мерет, Максимович, Ди Лоренцо, Кулибали, Хюсай, Бакайоко (Лоботка, 83), Зелиньски (Элмаз, 83), Лосано, Демме (Политано, 65), Инсинье (Мертенс, 60), Петанья (Осимхен, 65).
Огоҳлантиришлар: Демме (16), Ди Лоренцо (54), Маньяни (60), Кулибали (71), Дзакканьи (80).