Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 10-турида ҳам икки пешқадам ўртасидаги тўқнашув бўлиб ўтди.
Азизбек Ҳайдаров тўп сураётган Дубайнинг “Аш-Шабаб” клуби ўз уйида “Ал-Айн”ни қабул қилди. Ўйинда меҳмонларнинг аргентиналик легионери Скокко 6-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. “Шабаб” аъзолари 58-дақиқага келиб бразилиялик Жулио Сезарнинг голи билан жавоб қайтаришди. Эътиборлиси, Сезар ҳам 11 метрлик нуқтадан гол урди.
Учрашувда Азизбек Ҳайдаров тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Ушбу дурангдан сўнг “Ал-Айн” ўз очколарини 24тага етказиб олди ва турнир жадвалидаги пешқадамлигини давом эттирмоқда. Ҳайдаров жамоаасида 19 очко мавжуд ва улар иккинчи ўринни банд этишган.