Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Карим Бензема фаолиятини қайси клубда якунлайди? Футболчининг агенти жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Карим Бенземанинг агенти Карим Жазирий 33 ёшли футболчи фаолиятини қайси жамоада якунламоқчи экани ҳақида фикр билдирди.

"Бензема «Лион»га қайтадими? Ҳа, ўйлашимча, шундай бўлади. У мен билан мунтазам бу ҳақида суҳбатлашади ва жамоанинг барча ўйинини кузатиб боради. У ҳеч қачон «Стад де Люмьер»да бўлмаган. Лион — унинг қалбида", — деди Карим Жазирий.

Бензема «Лион» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2005—2009 йиллар мобайнида француз клубида ўйнаган ва шундан кейин 35 миллион евро эвазига мадридликлар сафига ўтган.

Карим 2020/21 йилги мавсумда «Реал»нинг 24 ўйинида қатнашиб, 15 гол ва бешта голли узатма муаллифига айланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:45, 26.01.2021.
Ўқилди: 3849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик