"Пари Сен-Жермен" клуби «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини қўлга киритишга яқин турибди. Бу ҳақда Испания матбуоти хабар тарқатди.
Парижликлар Месси билан январь ойида шартнома имзолашга ҳаракат қилишади. Аргентиналик футболчининг ўзи эса Неймар билан бир жамоада ўйнаш учун "ПСЖ" сафига ўтишга қарши эмас. Футболчи ва унинг оиласи француз тилини ўргана бошлагани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.
Месси жорий мавсумда «Барселона» сафида барча мусобақалар сафида 22та учрашувда майдонга тушиб, 14та гол уриб, 6та голга ассистентлик қилди.