Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Одион Игало «Манчестер Юнайтед» клубини тарк этди. Бу ҳақда Одионнинг ўзи ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.
Одион Оле-Гуннар Сульшер ва унинг штабига, жамоадошларига, «қизил иблислар»нинг мухлисларига миннатдорчилик билдирди.
31 ёшли Игало «МЮ» таркибига Хитойнинг «Шанхай Шеньхуа» клубидан ижара асосида кўчиб ўтганди. У "қизил иблислар" таркибида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол киритди ва битта голга ассистентлик қилди.