Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

АГМК назорат учрашувида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Бугун АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарлик йиғини доирасидаги илк назорат беллашувида Термизнинг "Сурхон" жамоасига қарши майдонга тушди.

Дўрмондаги қароргоҳ майдонида ўтган учрашувда жамоамиз ҳар иккала таймни икки хил таркибда ўтказди. Биринчи бўлимда асосан асосий таркиб футболчилари тўп тепган бўлса, иккинчи таймда кўпроқ ёшларга имконият берилди.

Учрашув жамоамизнинг тўлиқ ташаббуси ва устунлиги остида кечди. Биринчи таймда Ғофуров, Касьян, Шоаҳмедов ва Мурод Тошматов хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Бироқ охирги зарбада баъзан аниқлик, аксарият вазиятда эса рақиб посбони тўп йўлига ғов бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз устунлиги давом этди ва ҳужумлар ташкил этишда ҳам АГМК фаоллик кўрсатди. Учрашувнинг 75-дақиқасида ўнг қанотдан ривожлантирилган ҳужумни Элдор Бегимов жарима майдончасига оширди, Сардор Абдунабиев эса боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллади. Ўйин финишига яқин эса Сардор Абдунабиев марказдан ривожлантирилган ҳужумни аниқ зарбаси орқали голга айлантириб, беллашувда дубль қайд этди ва учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди - 2:0.

Ёшлар жамоасидан жалб этилган иқтидорлар бугунги баҳсда ўзларидан ёрқин таассурот қолдиришди.

АГМК жорий йилдаги илк норасмий учрашувда АГМК ишончли ғалаба тарзда ғалаба қозонди.

Назорат учрашуви.
29 январь, жума.
АГМК - "Сурхон" 2:0
Голлар: Сардор Абдунабиев (75, 90)

АГМК (1-тайм): Суҳроб Султонов (Ботирали Эргашев, 30) - Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Эргаш Исмоилов - Йован Жокич, Санжар Турсунов, Санжар Шоаҳмедов - Мурод Тошматов, Александр Касьян, Ҳусниддин Ғофуров.

АГМК (2-тайм): Ботирали Эргашев (Валижон Раҳимов, 60) - Дилшод Аҳмадалиев, Бобур Йўлдошев, Жасур Умаров, Шероз Жалолов - Дилшод Жўраев, Бунёд Турғунбоев, Сарвар Аблаев - Элдор Бегимов, Камрон Абдулҳамидов, Сардор Абдунабиев.

Киритилди: 17:09, 29.01.2021.
Ўқилди: 2604 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2245]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2209]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2069]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1944]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1800]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1741]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1645]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1622]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1569]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик