Кеча Грознийнинг "Терек" клуби янги йилдаги илк йиғинни ўтказиш учун чартер рейс билан Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди. Бош мураббий Станислав Черчесов ўринбосарлар сафида ҳаракат қилиб ўзини кўрсатаётган 5 нафар футболчини асосий таркибга жалб қилишга қарор қилди. Аксинча, жамоанинг 3 нафар ҳорижлик футболчиси трансферга қўйилди. Булар: бразилиялик Эвертон ва Тиуи, шунингдек исроиллик Зевик Хаймович. Бунга сабаб қилиб "Терек"нинг легионер футболчилар лимитидан унумли фойдаланиш ниятида эканлиги кўрсатилди. Айни пайтда бу уч футболчи Россияда қолиб, клубнинг ёшлар таркиби билан машғулот олиб бормоқда. Сал аввалроқ Леван Гвазавга бошқа клуб топиши мумкинлиги тўғри тушунтирилганди.