«Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола «Шеффилд» (1:0) устидан АПЛнинг 21-турида қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўтган ўйинда "Вест Хэм" устидан 5:0 ҳисобда ғалаба қозонганимиздан кейин, бу учрашувда ҳам одамлар биздан худди шундай ҳисобдаги ғалабани кутишганди. Аммо бу ҳақиқий дунё, эртак эмас.
Бугунги кунда «Шеффилд»ни турнир жадвалининг қуйи қисмида кўрамиз ва АПЛ нақадар кучли чемпионат эканлигини тушунасиз. Ҳар бир мавсумда ушбу рақибга қарши доим муаммоларга дуч келамиз.
Январь ойида ҳам декабрь каби барқарор ўйин намойиш этаётганимиз - бу фантастика. Биз ҳали очко йўқотамиз, лекин гап бу муаммони қандай ҳал қилишимизда. Ҳар бир ўйин қийин, умид қиламанки, муваффақиятсизликка тўғри муносабатда бўламиз», – деди Гвардиола.