Кириш Регистрация
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«Динамо» «Насаф» билан назорат учрашувини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Про лигага ҳозирлик кўраётган «Динамо» жамоаси Қаршида Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Насаф» жамоасига қарши майдонга тушди.

Дастлабки учрашувда мураббийлар Ҳаким Фузайлов ва Рўзиқул Бердиев асосий таркибларни синовдан ўтказишди.

Қизиқарли кечган учрашувда мезбонлардан Дилшод Раҳматуллаев пенальтидан фойдалана олмади. Шунингдек, Бобур Абдухолиқов, Ҳусайн Норчаев, Суҳроб Нуруллоевда ҳам яхши имкониятлар юзага келган бўлса, «динамочилар» ҳужумлари қаршиликлар посбони Умид Эргашев томонидан бартараф этилди. Якунда учрашув нурсиз дуранг билан тугади.

Қайд этиш жоиз, шу куни «Динамо» сафида янги легионер – украиналик 23 ёшли яримҳимоячи Олег Марчук кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, «Динамо»ни тарк этган Суҳроб Нуруллаев шу куни «Насаф» сафида ҳаракат қилди.

31 январь (якшанба)
Ўртоқлик учрашуви. Қарши.
«Насаф» – «Динамо» - 0:0
«Динамо»: Дилшод Ҳамроев, Матвей Гуйганов, Комил Шарофутдинов, Жасур Ҳасанов, Ислом Шарипов, Олег Марчук, Шохруҳ Абдураҳмонов, Жамшид Ҳасанов, Сардор Эминов, Сирож Мелиев, Михайло Удод.

Маълумот учун, ушбу жамоалар бугун ўзаро яна битта учрашув ўтказишади.

Манба: "Динамо" матбуот хизмати
Киритилди: 15:15, 31.01.2021.
Ўқилди: 4052 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.