Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

"Қизилқум" Анталиядаги назорат ўйинида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Қизилқум” футболчилари 31 январь куни йиғин доирасидаги иккинчи назорат учрашувини Босниява Герцоговинанинг “Борац” клуби билан куч синашди.

Рақибимиз “Борац” клуби салкам бир асрлик тарихга эга бўлиб, ўтган йили мамлакатининг юқори дивизонида 4-поғонани эгаллаган. 2010 йили Босния кубоги ,2011 йил жамоа мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Уч марта бронза медалларига эгалик қилган...

Кескин кечган беллашувнинг 63-дақиқасида жамоамиз томонидан уюштирилган ажойиб комбинация гол билан якунланди. Шерали Жўраев ўнг қанотда рақиб ҳимоячисини усталик билан алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончасида қулай вазиятда турган грузиялик ҳужумчимиз Мате Вацадзега узатди. Тажрибали легионер бу вазиятда рақиб посбонини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди- 1:0.

Бу гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди ва “Қизилқум”га Туркия йиғини давомидаги илк ғалабани тақдим этди.

Мазкур беллашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Игнатий Нестеров, Эркин Байдуллаев, Муҳсин Убайдуллаев, Салим Мустафаев, Шерали Жўраев, Олег Толмасов, Беҳруз Саъдиллоев, Элгужа Григалашвили, Гиорги Кухианидзе, Ойбек Қиличев.

Футболчиларимиз Туркия йиғини доирасида учинчи назорат учрашувини 2 февраль куни Украинанинг “Оболонь” клуби билан ўтказади.

Манба: “Қизилқум” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 01:22, 01.02.2021.
Ўқилди: 2400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.