"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси меҳнат шартномасига кўра, каталон тилини ўрганиши керак бўлган. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг ёзишича, Месси тўрт йил мобайнида Каталония маданияти ва жамиятини, жумаладан, каталон тилини ўрганиши шарт эди.
Қайд этилишича, футболчи бир марта ҳам омма олдида каталон тилида суҳбатлашмаган.
Шунингдек, Каталония мустақил давлат деб тан олинса, футболчи шартномани бекор қилгани учун 700 миллион евро товон тўламасдан клуб тарк этиш ҳуқуқига эга бўлган.