Лондоннинг «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Давид Луис нима учун майдондан четлатилганини тушунмаётганини тан олди. Давид АПЛ доирасида«Вулверхэмптон» жамоасига қарши ўйинда майдондан четлатилди.
«Мен ҳозир ўша вазиятда 10 марта қайтадан томоша қилдим ва қандайдир контакт бўлганини кўрмадим. Ҳозир шу ерда ўтириб, ушбу вазият борасида шикоят қилишни режалаштиряпмиз. Мен клубимиз юристлари билан суҳбатлашаман ва маслаҳатлашамиз.
Бундай қарорлар ўйин натижасига таъсир қилади, лекин айни пайтда ҳеч нарсани ўзгартира олмайман. Бу катта қарор бўлди, агар ўша вазиятда тўғри қарор қабул қилинган бўлса, у ҳолда қўлларимни кўтараман ва кечирим сўрайман», - деди Артета.