"Манчестер Сити" бош мураббийи Роберто Манчини қишки трансфер ойнаси вақтида жамоани кучайтириш ниятида. Sky Sportsга берган интервьюсида италиялик мутахассис "шаҳарликлар"га яна бир ҳужумчи кераклигини таъкидлаб ўтган.
"Эҳтимол, бу жамоанинг кўп йиллик танаффусдан сўнг илк чемпионлиги бўлар, шундай экан, биз Премьер-лигада ғолиб чиқиш барча имкониятларни ишга солишимиз керак. "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" совринни кўп марта қўлга киритишган. Уларда ҳаммаси жойида. Улар ортиқча босимсиз ҳам ҳаракат қилаверишади, бизда эса вазият бошқачароқ", деди Манчини.
"Ака-ука Туреларнинг кетиши биз учун катта муаммо бўлишини икки ой аввал айтгандим. Аввалига биз бир қатор футболчиларни сотиб юборсак яхши бўларди. Шунда, балки, кимнидир сотиб олиш имконига эга бўлардик. Агар ҳужумчиларимиздан қайсидир бири жароҳат оладиган бўлса, биз янги ўйинчи сотиб олишимизга тўғри келади. Жеконинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб, менинг ихтиёримда атиги битта ҳужумчи ва икки нафар ярим ҳимоячи қолди, холос", деди "Манчестер Сити" бош мураббийи Роберто Манчини.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" 20 учрашувдан сўнг 48 очко тўплагани ҳолда Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа ўзининг энг яқин таъқибчиси - "Манчестер Юнайтед"дан уч очкога ўзиб кетган.