Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Нодир Элибоев: «Энди бундай гапларга нуқта қўйилади деб ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича миллий терма жамоамиз Аргентина билан иккинчи баҳсда ҳам иштирок этди ва кичик, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдан сўнг, терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Нодир Элибоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳал қилувчи паллада маҳорат ўз сўзини айтаётгани кўриниб қоляпти. Ўйлайманки, биз кечагига нисбатан бугун яхшироқ ўйнадик. Мен, рақибларимиз ўз ўйинини намойиш этмади деб айта олмайман. Улар кечагига нисбатан бугун кўпроқ тер тўкишди.

Биз тўп назоратини сақлашга имкон қадар ҳаракат қилдик. Кеча 4 нафар футзалчимиз жароҳат олган бўлсада, бошқа футзалчилар анча яхши ўйин намойиш этишди. Барча мухлислар гувоҳи бўлишди, йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди.

Биз Аргентина терма жамоасининг кечагидан яхшироқ тайёргарликда майдонга тушуб келишини билгандик. Шу сабабли биз Аббосни танладик. У рақиб ҳужумини бузиш баробарида олдинги чизиқларда ҳам фаоллик кўрсата оладиган дарвозабон.

Кўпчилик бот-бот такрорлайдиган дарвоза чизиғимизда Рустам Умаровдан кейин муносиб номзод йўқлиги ҳақидаги гапларга мен ўйлайманки, бундай ўйинлардан кейин нуқта қўйилади. Биз Африка чемпиони билан ўйнадик мана энди жаҳон чемпиони.

Кўриб турганингиздек ўсишда давом этамиз. Бу ўйинлар бизга ва йигитларга катта тажриба бўлди. Ўз камчиликларимизни кўрдик ва бу ёғига уларни бартараф этамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:25, 03.02.2021.
Ўқилди: 3264 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик