Футзал бўйича миллий терма жамоамиз Аргентина билан иккинчи баҳсда ҳам иштирок этди ва кичик, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Терма жамоамиз ёш аъзоси Ҳусниддин Нишонов ўчрашувдан кейинги таассуротлари ҳақида гапирди.
"Жаҳон чемпионларига қарши ўйнаш мен учун жуда ёқимли ва мароқли бўлди. Насиб бўлса, бу сафар жаҳон чемпионатига йўл олсак у ерга энг ёш иштирикчи бўлиб бораман. Улар ўз номига ва мавқейига муносиб жамоа эканлигини исботлашди.
Бизга вазиятлардан фойдаланишда бироз совуққонлик ва босиқлик етишмади деб ҳисоблайман. Кучли прессинг намойиш этганимиз сабабли ўйин охирида бир оз чарчаб қолдик.
Биринчи тўқнашувда йигитларда озгина ҳаяжон бор эди. Иккинчи ўйинда эса биз хотиржам бўлдик. Тўп назоратини ўрнатдик, вазиятлар юзага келтирдик. Умуман олганда, Аргентинадек жамоа учун муносиб рақиб бўла олдик"