Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Рустам Абдуллаев: "Локомотив"га Бразилия, Кот д'Ивуар, Гана, Нигерия ва Сербиядан ўйинчилар келади

Баҳо:
+ | -

2012 йил футбол мавсуми бошланишига ҳам икки ойдан кўпрок вақт қолмоқда. Олий лигамизда қатнашиши маълум бўлган клублар ХХI миллий чемпионатимизга аллақачон тайёргарликни бошлаб юборишган.

Шу жумладан, олий лигага қайтган “Локомотив” клуби ҳам 2012 йил футбол мавсумига кучли тайёргарлик олиб бормоқда. Жамоанинг бу йилги йиғинлари, ўз олдига қўйган мақсадлари, умуман олганда яқин келажакдаги режалари билан қизиқдик ва клубимиз бош директори Рустам Абдуллаевга барчамизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

Рустам ака, бир қатор клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни бошлади, шу жумладан “Локомотив” ҳам. Келинг сухбатимизни клубнинг режалари ҳақида икки оғиз сўз юритсак.

Аввало, барча Ўзбекистон халқини, ўзбек футболи мухлислари кириб келган 2012 йил билан чин дилдан табриклайман. Кириб келган 2012 йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси, Олимпия терма жамоаси, Осиё чемпионлар лигасида гурух босқичи ва саралаш босиқида иштирок этувчи клубларимизга омадли келишини тилаб қоламан.

Жамоамиз мавсумга тайёргарликни 15 декабрдан бошланди ва 30 декабрга қадар давом эттирилди. Байрам муносабати билан жамоага 5 январга қадар хордиқ эълон қилинди. 5 январдан бошлаб яна машғулотларга киришилди. Иккинчи босчиқдаги тайёргарлик то 15 январга қадар давом этади ва бу муддат ичида 3 та ўртоқлик учрашуви ташкил этилади. Шундан сўнг клубимиз Бирлашган Араб Амирликларига учиб кетади ва ўша ерда тайёргарликни давом эттиради. Феврал ойида яна бир ҳориж йиғинимиз Туркияда ташкил этилади.

Энди барчамизни бирдек қизиқтираётган савол бу жамоамизнинг трансфер сиёсати борасида. Бу йил “Локомотив” ўз сафини қандай футболчилар билан кучайтиради? Қайси чизиқларга футболчилар таклиф этилади?

Асосий эътиборни ўзимизнинг махаллий, кучли ва иқтидорли футболчиларга қаратамиз. Барча чизиқларимизга иккитадн кучли ўйинчиларни жалб қилиш ниятимиз бор. Жамоада рақобат булса, мақсад фақат ғалаба қозониш бўлса бундан барча хурсанд бўлади. Хозир таркибимизда махаллий футболчилардан ташқари бир қатор легионерлар ҳам кўрикдан ўтмоқда. Кўпчилик футбол мухлисларига таниш Владимир Байрамов ва Жора Огонесян машғулотларда иштирок этмоқда. Яқин кунларда таркибимизга кўрикдан ўтиш учун Бразилия, Кот Д’Ивуар ва Гана ёшлар терма жамоалари асосий таркибида тўп сурувчи футболчилар, сербиялик, нигериялик, грузиялик ва Осиёлик бир қатор футболчилар келиб қўшилади. Бирлашган Араб Амирликларида бўладиган йиғин давомида яна легионер ва махаллий футболчиларни кўрикдан ўтказиб оламиз.

Рустам ака, клубларимиз аста секин профессионаллашиб бормоқда. Осиё футбол конфедерацияси клубларимиза кўплаб талабларни қўймоқда. Бу борада “Локомотив” қандай ишларни амалга оширмоқда ва келажакда жамоа ўз олдига қандай мақсадларни қўяди?

Клубларимизнинг профессионал тарзда иш юритишлари нафақат ўзи учун балки ўзбек футболини ҳам ривожланиши йўлида катта ҳизмат қилади. Шу қаторда биз ҳам барча ишларимизни профессионал йўсинда ишга тушириш учун кучли мутахасисларни жалб этмоқдамиз. ТТЙМИ  стадиони, “Дўстлик” стадиони ва ТТЗда жойлашган янги стадионимиз хам мавсумга қадар тайёр ҳолга келтирилади.Жамомизда тиббий ҳизматни юқори савияда бўлиши учун терма жамоа ва “Машъал” клубида жамоа врачи бўлиб ишлаб келган Аброр Пирриев, Самарқанднинг “Динамо” клубидан Гурген Исраелян таклиф этилди. Матбуот ҳизматимиз хам энди профессионал тарзда иш юритади. Клубимиз янги логотип ва янги расмий сайтига эга бўлади. Ўйлайманки, бу йилги бизни бир-биридан қизиқ, кучли ўйинлар кутиб турибди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 12:44, 07.01.2012.
Ўқилди: 42059 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.