“Ювентус“ ҳимоячиси Жоржио Кьеллини ўзини Рамос ҳамда Ван Дейкка таққослади.
“Мен ҳужумкор футболчига қарши дуэльда ғалаба қозонганимдан жуда хурсанд бўламан. Хавфли зарбани тўсиб қўйганимда ёки жамоани голдан қутқарганимда адреналин оламан. Мен учун бу ҳис, гол ургандандаги хурсандчиликдан яхшироқ.
Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Барселона“га урган голимдан кўра, “Тоттенхем“га қарши ўйин охирида Кейнни гол уришдан тўхтатган пайтдан анча завқ олганман.
Ҳужумчига қарши дуэлда ғалаба қозониш учун сиз пессимист бўлишингиз ва ҳар доим ёқимсиз нарсаларга тайёр туришингиз керак. Бу мен ёки Бардзальига тегишли бўлган хусусиятлар. Бироқ бизда Рамос ёки Ван Дейкнинг фазилатлари йўқ“- дейди Кьеллини.