Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Отабек Ғуломхўжаев: "Ўзимга яраша ўйин услубим ва фалсафам бор"

Баҳо:
+ | -

"Андижон" ФК матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев билан интервью ташкил этди.

- Таркибни кучайтириш борасида мухлислар кўп сўрашмоқда. Таркибга ўзбекистонлик номдор футболчилар ҳам келадими?

- Номдор футболчиларнинг нархи баланд, уларга маолиявий холатимиз тўғри келади ҳам, аммо биз маблағларни тўғри сарфламоқчимиз. Мисол учун, ушбу маблағларни ёш футболчилар учун сарфлаяпмиз. Битта номдор футболчидан кўра учта ёш футболчи ёки тажрибаси бор легионерга эътибор қаратяпмиз. Тўғриси номдор футболчилар эмаску, аммо ўзига яраша номи бор футболчилар ушбу йиғинга жалб қилиниши режада бор. Аммо, барибир ҳаммани ҳам «футболчи номдор экан» деб таркибга жалб этавермайман, негаки ўзимга яраша ўйин услубим ва фалсафам бор. Мисол учун номдор футболчи менинг ўйин услубимга тўғри келмас ёки жамоанинг ички мухитига тўғри келмаслиги мумкин.

- Мухлислар ушбу мавсум жамоамиздаги ўзгаришлардан сўнг, натижада ва ўйинларда бошқача «Андижон»ни кўришни интизорлик билан кутишмоқда. Мухлисларга нима дея оласиз ва нима ваъда бера оласиз?

- Жамоага мухлислик қилишларини сўраб қоламан. Мен дойим яхши нийят қилишни яхши кўраман. Жамоа раҳбарияти ушбу мавсумда «Андижон» ўнталикка киришини вазифа қилиб қўйган. Аммо менинг ўзимни мақсадим жамоани еттиликка олиб чиқиш. Балким, мавсум давомида иштаха очилиб, яна ҳам ёрқин, ўйин услуби ўзгача бўлган «Андижон»ни кўришади. Аммо, жамоа шакилланиши ўз-ўзидан бўлиб кетмайди. Барчаси босқичма-босқич амалга оширилади, лекин лигада қолиш учун курашадиган «Андижон» бўлмайди, бу аниқ, чунки раҳбарият ўнинчи ўринни вазифа қилиб қўйган. Аммо биз мураббийлар штаби ўзимиз учун камида еттинчи ўринни мақсад қилиб қўйганмиз. Худо хохласа жўжани кузда санаймиз. Ўшанда мени ишимга ҳам жамоанинг ўйинига ҳам мухлислар ўзлари бахо беришади. Фақат мухлислар бизни қўллаб қувватлаб туришда давом этишини ва ишонишини сўраб қоламан. Тўғри, мухлисларни ҳам тўғри тушиниш керак, сабаби бўлаётган ўртоқлик учрашувларидаги мағлубиятлардан хавотирга тушишмоқда, аммо мен хавотирда эмасман, сабаби жамоа мағлубиятга учраса кўп хато ва камчиликлар кўринмоқда. Ҳозир шу камчиликларни кўриб, бартараф этган яхши. Шунинг учун ўртоқлик учрашувларидаги мағлубиятлардан хулоса чиқармасликларини сўраб қолардим.

 

- Мухлислар «Отабек Ғуломхўжаев раҳбарият имкон қилиб берса ҳам катта трансфер амалга оширмаяпти, футболчилар сотиб олмаяпти» дея норозилик билдирмоқда. Сиз бунга нима дея оласиз?

- Аввало, биринчидан: раҳбарият йўқ бўлиб кетаётган жамоани сақлаб қолди. Иккинчидан: жамоани ҳамон қарзларини тўлаб келишмоқда. Оллоҳга шукур ҳозирда, Тошкентда замонавий мехмона ва яхши ўйингоҳларда тайёргарликларни давом эттирмоқдамиз.

Махаллий футболчилардан 11та футболчини йиғиб бўлмайди. Йилдан йилга икита, учта, тўртта махаллий футболчилар қўшилиб борилади, бу босқичма-босқич амалга оширилади. Аввало тизим яратиб олиш керак. Шундан сўнг, 3-4та Андижонлик ёш футболчилар ва тажрибали футболчилар ёнига бошқа номдор футболчиларни ҳам жалб қиламиз. Раҳбариятимиз шаройит яратиб бермоқда, шунинг учун нархи ҳам хамёнбоб ва сифати ҳам яхши футболчи жалб этиш керак. Ва шу ўйинчилар қаторида Андижонлик футболчиларни ҳам шакллантирамиз. Мақсад Андижонда йиллар давомида бўлмаган тизимни йўлга қўйиш. Болалар футболидан тортиб бош жамоагача !

Тўғри, раҳбарият имкон қилиб бермоқда. Балким «футболчилар жалб қилинмаяпти» деган гаплар мухлислар томонидан нотўғридир. Баъзи футболчиларни эълон қилмаётганимизни сабаби, футболчиларни бошқа жамоалар олиб кетишмоқда. Тўғриси, Андижонда бўлиб ўтган қарздорликлар, йиллар давомида футболчиларга ойлик маошлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабаб янги футболчиларни жалб қилишда маълум бир қийинчиликларга дуч келинмоқда. Худо хохласа мавсум давомида мухлислар яхши жамоа шакилланганини кўришади.

-Келиши кутилаётган легионерлар жамоа таркибига қачон келиб қўшилади?

- Келиши кутилаётган легионерлар ушбу йиғинда жамоага келиб қўшилади. Улар орасида тайёр шартномага келадиган легионерлар ва кўрик учун келадиган легионерлар ҳам бор. Барчаси яқин кунларда расмий саҳифалар орқали эълон қилинади.

- Эдгар Бернхардт машғулотларда кўринмай қолди, ҳозир у қаерда?

- Эдгар оилавий масаласи туфайли биздан 4-5 кунга рухсат олди ва ҳозирда ўз юртида бўлиб турипди. Эдгар ушбу хафтанинг охирида жамоага келиб қўшилади.

Манба: “Андижон” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 20:58, 04.02.2021.
Ўқилди: 2932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.