Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

"Реал", "Бавария", "Милан", "Барселона" ва "Спартак"ни нима боғлаб туришини биласизми?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи ҳам бошланиш арафасида. Клублар миқёсида ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа ҳар доим бизга ажойиб баҳсларни туҳфа этган. Ҳозир сиз билан ушбу турнир тарихидаги гуруҳ босқичларида қайд этилган мукаммал натижалар билан таништириб ўтамиз.

1992-1993 йилги мавсумда "Милан".

Фабио Капелло бошчилигидаги "Милан" 1992-1993 йилги мавсумда гуруҳ босқичидаги олтита учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, юз фоизлик натижа қайд этган. Ўша мавсум "россонерилар" "Готеборг", "Порту" ва ПСВ жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган эди. Якунда жамоа финалгача борган ва финалда "Марсель" жамоасига мағлуб бўлган.

1995-1996 йилги мавсумда "Спартак" Москва.

1995-1996 йил Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида "Розенбург", "Блекберн" ва "Легия" жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган Москванинг "Спартак" жамоаси гуруҳдаги барча ўйинда ғалаба қозонган. "Қизил-оқлар" ўшанда чорак финалда Франциянинг "Нант" жамоасига мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди.

2002-2003 йилги мавсумда "Барcелона".

Луи ван Гал бошчилигидаги "Барелона" ҳам 2002-2003 йилги мавсумда тўлиқ олтита ўйинда ғалаба қозонган. Каталония клуби "Локомотив", "Брюгге" ва "Галатасарай" жамоалари билан гуруҳ босқичида тўқнаш келган. "Барселона" бу жамоаларнинг хеч бирига мағлуб бўлмаган ва ушбу натижани қайд этган жамоалар тарихига кирган. "Блаугранас" ўша мавсум чорак финалгача етиб бориб, "Ювентус" га 3-2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

2011-2012 йилги мавсумда "Реал" Мадрид.

Жозе Моуриньо қўл остидаги "қаймоқранглилар" 2011-2012 йилги мавсумда "Лион", "Aякс" ва Загребнинг "Динамо" жамоаларига қарши гуруҳ босқичида дуч келган ва уларнинг ҳеч бири "қироллик клуби"дан очко ололмаган. Ўша мавсум "Реал" ярим финалгача етиб борган. Фақатгина финал остонасида "Бавария" пенальтилар сериясида Моуриньо шогирдларини турнирдан чиқариб юборган.

2014-2015. "Реал Мадрид"

Бу сафар Карло Aнчелотти бошчилигидаги "Реал" айнан шундай натижани такрорлайди. Улар "Базель", "Ливерпуль" ва "Лудогорец" жамоаларига ҳеч қандай имконият қолдирмай максимал очко тўплаган. Ўша мавсум мадридликлар ярим финалгача борган ва "Кекса сеньора" билан баҳсда мағлуб бўлган. Якунда ўша мавсум бош совринни "қироллик клуби"нинг ашаддий рақиби "Барcелона" қўлга киритган.

2019-2020. "Бавария"

Ўтган мавсум бутун Европани зир титратган "Бавария" ҳам мана шундай натижа билан тарихга кирди. Улар 2019-2020 йилги мавсумда "Тоттенхэм", "Олимпиакос" ва "Црвена Звезда" жамоалари билан гуруҳ босқичида дуч келган ва юз фоизлик натижа қайд етган. Флик шогирдлари ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасининг барча ўйинларида ғалаба қозонган ва якунда ушбу мусобақанинг бош совринини қўлга киритишган.

Худайқулов КАРИМ тайёрлади.

Киритилди: 15:31, 05.02.2021.
Ўқилди: 8168 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.