Испания спорт вазири Хосе Мануэль Родригес Урибес «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг маоши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
Аввалроқ Испаниянинг "El Mundo" нашри аргентиналик футболчининг "Барса"даги 4 йиллик маоши 555 237 619 еврога тенг бўлгани ҳақида маълумот тарқатганди.
«Ушбу чексиз суммалар ҳақиқатан шунчаки шокка туширади. Футболда маошларни камайтириш керак. Айниқса, инқироз ҳамда инсонлар қийин паллани бошидан кечираётганини инобатга олганда бу нарса сезиларли бўлиб қолди.
Жамиятда олимлар ҳам футболчилар каби кўп маош олиши кераклиги ҳақида ўйлашимиз керак. Аммо бу ҳаддан ташқари катта рақамлар ва ростдан ҳам шокка туширади.
Маошларни камайтириш менга боғлиқ эмас. Биз капитал, очиқ ва бозор иқтисодиёти замонида яшаяпмиз. Аммо маънавий жиҳатдан...» – деди Урибес "TeleMadrid"га берган интервьюсида.