Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Моуриньо Бэйлдан умидини узди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»да ижара асосида ўйнаётган «Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Англия чемпионатида ўзини кўрсата олмаяпти. "As" тарқатган хабарга кўра, «шпорлар» бош мураббийи Жозе Моуриньо уэльслик футболчидан чарчади.

Шу боис, мутахассис унга кам ўйин амалиёти бермоқда. Масалан, «Челси»га қарши ўйинда (0:1) Бэйл ҳужум чизиғи вакиллари орасида майдонга туширилмаган ягона ўйинчи бўлди. Бундан ташқари, ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида Гарет машқ бажаришни тўхтатди ва захира ўриндиғига ўтирди.

Бундан ташқари, «Тоттенхэм» Бэйлни сотиб олмоқчи эмас ёки ижара муддатини ҳам узайтирмайди. Шу боис, у катта эҳтимол билан 2021 йилнинг ёзида «Реал»га қайтади. Эслатиб ўтамиз, Бэйлнинг мадридликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

31 ёшли футболчи АПЛнинг жорий мавсумида 6та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 16:39, 07.02.2021.
Ўқилди: 5283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.