Европа лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган «Мольде» ва «Хоффенхайм» жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин Испаниянинг Вильяреал шаҳрига кўчирилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатди.
Баҳс "Эстадио-де-ла-Керамика" стадионида 18 февраль куни бўлиб ўтади.
УЕФАнинг бундай қарорга келишига Европада коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб бўлди.