Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма 0-0 Женоа
18/01 18:00 Хетафе 0-1 Валенсия
18/01 19:00 Болонья 1-2 Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Туркиядаги рақиби мусобақадан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этиладиган “Festival Women’s Trophy 2021” халқаро турнирида қатнашидан хабарингиз бор.

15-24 февраль кунлари бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон вакиллари қуръага кўра Экватор Гвинеяси, Нигерия ҳамда Замбия аёллар терма жамоаларига қарши кураш олиб бориши керак эди. Аммо Замбия футбол ассоциацияси миллий жамоани турнирга юбормайдиган бўлди.

"Замбия футбол ассоциацияси шуни маълум қиладики, мамлакат аёллар терма жамоаси Туркияда ташкил этиладиган 8 жамоа иштирокидаги мусобақада иштирок эта олмайди. Бунга Covid-19 билан боғлиқ вазият сабаб бўлди. Замбия аёллар терма жамоаси аъзолари Covid-19га бир неча марта тест топширишди. Натижада жамоанинг мусобақадаги иштироки бекор қилинди", — дейилади Замбия футбол ассоциацияси тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг Замбияга қарши ўйини 23 февраль санасига белгиланган эди. Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги аёлларимиз 17 февраль куни Экватор Гвинеяси, 20 февраль куни Нигерияга қарши майдонга тушишади.

Маълумот ўрнида. Замбия аёллар терма жамоаси эса 2021 йилги Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган Африка қитъасининг ягона жамоаси ҳисобланади.

Манба: zambianfootball.co.zm
Киритилди: 09:45, 10.02.2021.
Ўқилди: 2485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.