“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ посбони Эдвин ван дер Сар катта футболга қайтиши мумкин. Кеча у Голландия терма жамоаси собиқ футболчилари ва “Конинклейке” хаваскорлар жамоаси ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин истагини ошкор қилди.
- Ўйнаш жуда қизиқарли бўлди, - деди 41 ёшли дарвозабон, - жараёнда мен яна ўйнашим мумкинлигини сездим. Юқори савияда яна бир нечта ўйинда майдонга тушмоқчиман.
Яқиндагина Пол Скоулз ҳақида ҳам шундай хабарни эшитгандик.














