Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Бардам бўл, Юрген Клопп!

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп учун 2020-йилга қараганда, 2021-йил қийинроқ бошланганини кўпчилик мухлислар сезган бўлса керак. Декабрь ойининг охирларда "Ливерпуль" жамоаси учун омадсиз кунлар бошланди, шундан сўнг "қизиллар" очко йўқотишни бошлади ва бу муваффақиятсизликлар ҳозиргача давом этиб келмоқда. Тасодифга ўхшаб кўринадиган "Ньюкасл" ва "Вест Бромвич" жамоалари билан қайд этилган дуранг ҳамда "Саутгемптон", "Бёрнли", "Брайтон" каби жамоалардан учралган мағлубиятлар жамоани кундан-кунга турнир жадвалида пастга шўнғишига олиб келмоқда.

Ўтган ҳафта "Энфилд"да қайд этилган натижа ҳаммасидан ҳам ошиб тушди. "Ливерпуль" ўз майдонида Гвардиоланинг "Сити"сидан 1:4 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Алиссоннинг қўпол хатолари ҳамда жароҳатланган ўйинчиларнинг майдонга ҳалигача қайтмаганлиги, АПЛ жадвалида 4-ўринга тушиб кетиши ва 1-ўриндаги "Манчестер сити" жамоасида 10 очко ортда қолишига олиб келди. Клопп жамоаси мазкур мағлубиятдан кейин, кетма-кет уй учрашувларида очко йўқотиб, антирекорд қайд этишди.

Боз устига, 9-февраль куни Юрген Клопп ҳаётида жуда оғир кун бўлди. Унинг онаси Элизабета Клопп 81 ёшида вафот этди. Яқин қариндошидан ажралиш, устига-устак пандемия сабаб дафн маросимига ҳам бора олмаслик вазиятни янада чигаллаштирди. Вазият шундан иборатки, Германияда қатъий чекловлар мавжудлиги сабаб, Буюк Британиядан коронавируснинг янгича тури топилганлиги учун бу давлатлар ўртасида авиақатновлар вақтинча тўхтатилган. Бундай чекловлар Европанинг бошқа қисмларида ҳам жорий этилган, шу сабаб ЕЧЛнинг баъзи учрашувлари Италия, Венгрия ва Польшага ўтказилиши кўзда тутилган.

Юрген отасидан 2000-йилда айрилган. Ўшанда мураббий "Майнц" жамоаси футболчиси сифатида тўп тепарди. Норбет Клопп оғир хасталикдан сўнг 66 ёшида вафот этган. Клопп онасини сўнги марта туғилган кунида, 80 ёшга тўлганида кўрган. Иши ва пандемия сабаб бу уларнинг охирги учрашуви бўлиб қолди. Германиялик мутахассис онаси вафот этгандан сўнг, қуйидаги фикрларни айтиб ўтди: "Бу мен учун кўп нарсани англатади. Мен дунёдаги энг яқин инсонимдан ажралдим. Ушбу ҳолатга кўникишим жуда қийин кечмоқда. Мен диндорман ва онамни ҳақиқий дунёга кетганини биламан. Пандемия сабаб дафн маросимида қатнаша олмадим, имкон пайдо бўлиши билан ватанимга учиб бораман ва хотираси учун ҳамма нарсани қиламан".

Жамоа аъзолари ҳам четда қараб турмади ва мураббийини қўллаб-қувватлаш учун қўлларидан келган барча ишни қилди. Ижтимоий тармоқлар орқали, "қизиллар"нинг машҳур шиори, клуб мадҳиясининг номи - "You’ll Never Walk Alone " номли ҳеш-теглар қолдиришди. Қўшиқ азалдан ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлашнинг рамзи бўлиб келган. У ўтган асрнинг ўрталарида жуда машҳур бўлган. Унинг энг таниқли ижрочиси Жерри Марсден ушбу қўшиқ ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган: "Бу қўшиқни ижро этганимдан сўнг, менга дунёнинг турли ҳудудларидан миннатдорчилик хатлари келган. Қўшиқ тўйларда, дафн маросимларида ҳам янграган".

Клоппни мухлислар ва кўпгина клублар ҳам қўллаб-қувватлашди, улар орасида "Ливерпуль"нинг асосий рақиби бўлган "Манчестер Юнайтед" ҳам бор эди: "МЮ" ўз твиттер саҳифасида "Юрген, сен ва оила аъзоларингга чуқур ҳамдардлик билдирамиз", деб ёзиб қолдирди.

Биз ҳам Юрген Клоппга ҳамдардлик билдирган ҳолда, унинг ҳаётидаги қора доғлар кетиб, ўрнини фақат хурсандчилик эгаллашини тилаб қоламиз.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:45, 12.02.2021.
Ўқилди: 6285 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.