Кириш Регистрация

АГМК жамоаси Туркия йиғинига жўнаб кетди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумда халқаро майдонда иштирок этадиган АГМК жамоаси бўлажак мусобақаларда муносиб тараддуд кўриш мақсадида ҳал қилувчи ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттиради.

"Тошкентда 7 январь куни тўпланган ва 1 ой давомида Дўрмондаги қароргоҳда шуғулланган жамоамиз йиғин доирасида учта назорат беллашувини ("Сурхон" 2:0, "Бухоро" 2:2, "Турон" 1:1) ўтказди ва унда 1 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди.

Бугун эрталаб соат 10:00да жамоамиз делегациясидан ташкил топган таркиб Тошкент-Анталия йўналиши бўйлаб чартер рейсда парвоз қилди.

Икки ҳафта (12-27 февраль) давомида Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида тўртта назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз"-дейилади клубнинг расмий телеграм саҳифасида.

Анталиядаги йиғинга иштирок этадиган делегация таркиби 39 нафар футболчи, мураббийлар штаби ва раҳбариятдан иборат. АГМК Анталияда «Royal Seginus Hotel» меҳмонхонасига жойлашади ва бугун куннинг иккинчи ярмидан ўқув-машғулот йиғинига киришади"-дейилади клубнинг расмий телеграм саҳифасида.

Анталия йиғинига йўл оладиган таркиб рўйхати қуйидагича:

 

Манба: @pfcagmk
Киритилди: 12:24, 12.02.2021.
Ўқилди: 3950 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик