"Барселона"нинг аргентиналик ҳужумчиси, "Камп Ноу" афсонасига айланишга улгурган Лионель Месси ҳеч қачон бошқа клуб либосини киймаслигини таъкидлаб ўтди.
24 ёшни қаршилаган Лионель Мессини "Барселона" билан чуқур эмоционал ришталар боғлаб турибди.
"Мен Ла Масиада улғайдим, - деди у "Дон Балон" нашрига. – Мен "Рал" Мадрид ёки бошқа клуб футболкасини кийиб тўп суришни тасаввур ҳам қилолмайман".
Месси шунингдек ўз карьерасини "Камп Ноу"да якунларни жуда-жуда хоҳлаётганини, бундан жуда бахтиёр бўлишини айтиб ўтди.
"Мен жаҳонданг энг кучли клубдаман, - деди у. – Бирор бир жамоада бу ердагидек ўзимни қулай сезмасам керак. Умид қиламанки, мендан зерикишмагунча шу ерда қоламан ва ишонаманки, ҳеч қачон мухлисларни зериктириб қўймайман. Мен бахтлиман, мухлисларим ҳам мен билан жуда бахтиёр. Бу ҳолни ўзгартиришдан не наф?"
2004 йилда "Барселона"да дебют қилган Месси клуб учун 193 та ўйинда 136 та гол киритган.