Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

АГМК: кетганлар ва келганлар

Баҳо:
+ | -

АГМК қатор ёш футболчиларини ўйин амалиётига эга бўлиши мақсадида турли жамоаларга ижарага беришга қарор қилди.

Хусусан иқтидорли ёш кипер Низомиддин Зиёвутдинов янги мавсумни "Андижон" жамоасида ижарада ўтказади. Шунингдек, истеъдод соҳиби, тезкор ўнг қанот ҳимоячиси Элдор Бегимов янги мавсумда ижара асосида Про-лигага чиқарилган "Олимпик" жамоасида ўйнайди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Абдунабиев ҳам 2021 йилги мавсумни ижарада асосида Про-лига иштирокчиси "Нефтчи" сафида ўтказади.

Янги мавсум арафасида жамоамиз билан шартнома имзолаган чап қанот ҳимоячиси Эргаш Исмоилов мавсум якунига қадар Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига ижарага берилди.

Бунга қадар жамоамиз 8 нафар футболчи: Роман Абдулов, Игорь Зонич, Сайдулло Раҳматов, Баҳром Абдураҳимов, Арслонмират Аманов, Элгужа Григалашвили, Мате Ватсадзе ва Шаҳзод Нурматов билан расман хайрлашганди. Кетган футболчилар қаторига ўтган икки мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ҳам қўшилди. АГМК жамоаси мазкур футболчиларга миннатдорчилик билдиради ва уларнинг келгуси фаолиятида омад тилайди.


АГМКдан кетган футболчилар рўйхати:

Дарвозабон: Роман Абдулов (эркин агент), Низомиддин Зиёвутдинов ("Андижон", ижара)

Ҳимоячилар: Игорь Зонич (эркин агент), Акмал Шораҳмедов (эркин агент), Сайдулло Раҳматов (эркин агент), Элдор Бегимов ("Олимпик", ижара), Эргаш Исмоилов (“Сўғдиёна”, ижара)

Ярим ҳимоячилар: Баҳром Абдураҳимов (эркин агент), Арслонмират Аманов (эркин агент), Элгужа Григалашвили (эркин агент), Сардор Абдунабиев ("Нефтчи", ижара)

Ҳужумчилар: Шаҳзод Нурматов (эркин агент), Мате Ватсадзе (эркин агент)

АГМКга келган футболчилар:

Дарвозабон: Ботирали Эргашев (эркин агент)

Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев (эркин агент), Аббос Отахонов (эркин агент), Эргаш Исмоилов (эркин агент), Акром Комилов ("Пахтакор", трансфер)

Ярим ҳимоячилар: Санжар Шоаҳмедов (эркин агент), Шоҳруҳ Гадоев (эркин агент),

Ҳужумчи: Александр Касьян (эркин агент)

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 17:33, 14.02.2021.
Ўқилди: 3411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик