«Ман Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа етакчиларидан бири Кевин Де Брюйне соғлиги ҳақида гапирди.
«Ҳозирча Кевиннинг аҳволи анча яхши. У келаси ҳафта катта эҳтимол майдонга қайтади. У жуда жароҳатга мойил футболчи.
Унинг бир неча йил олдин олган мускулларидаги жароҳат ҳалиям битмаган. Шу сабабли мен эртага таваккал қилмоқчимасман», - дейди Пеп.
Эслатиб ўтамиз, Де Брюйне «Астон Вилла»га қарши Премьер-лиганинг қолдирилган ўйинида жароҳат олган эди.