Кириш Регистрация

“ПСЖ“ “Камп Ноу“ни қамал қилди. Мбаппедан хет-трик

Баҳо:
+ | -

ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичи доирасида “Барселона“ ўз майдонида “ПСЖ“ни қабул қилди ва ўз дарвозасидан нақ тўртта тўп олиб чиққан ҳолда, мағлубиятга учради.

Дастлаб, биринчи бўлим аввалида Месси парижликлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ ва бехато амалга ошириб ҳисобни очди. Ушбу голдан бироз муддат ўтар-ўтмас Килиан Мбаппе ўз голи билан мувозанатни тиклади ва жамоалар биринчи бўлимни дуранг билан якунлашди.

Иккинчи таймда мезбонлар ҳимоя қўрғонида юзага келган тартибсизликлар оқибатида Тер Штеген қўриқлаётган дарвоза Мбаппе томонидан яна икки бор ишғол этилди. Шунингдек, бир голга Мойзе Кин муаллифлик қилди. Якунда ҳисоб — 1:4. “ПСЖ“ Парижга ишончли ғалаба билан қайтмоқда.

"Барселона" Испания – "ПСЖ" Франция 1:4 (1:1, 0:3) «Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 27, пенальти Месси, 1:1 – 32 Мбаппе, 1:2 – 65 Мбаппе, 1:3 – 70 Кин, 1:4 – 85 Мбаппе.

"Барселона" – тер Штеген, Дест (Мингеса, 71), Лангле, Альба, Пике (Пуч, 78), Бускетс (Пьянич, 78), де Йонг, Педри (Тринкау, 78), Дембеле, Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 85).

"ПСЖ" – Навас, Курзава, Кимпембе, Флоренци (Керер, 89), Маркиньос, Верратти (Дракслер, 73), Паредес, Гуйе (Эррера, 46), Икарди, Кин (Данилу Перейра, 85), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар:
Гуйе (20).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:25, 17.02.2021.
Ўқилди: 6799 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик