Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғин доирасида учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Вадим Абрамов жамоасига Солигорскнинг "Шахтёр" клуби рақиблик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "Шахтёр" сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев фаолият юритмоқда.