Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Назорат ўйини: АГМК бўронли шамол остидаги ўйинда имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

АГМК Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Бу галги рақиб ўтган мавсум якунларига кўра чемпионатда бронза медални қўлга киритган Беларуснинг "Торпедо Белаз" жамоаси бўлди. Ўйин ноқулай об-ҳаво, яъни кучли бўронли шамол остида ўтгани жамоаларга қийинчилик туғдирди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Устинов томонидан берилган кучли зарба шамол ёрдамида дарвозанинг юқори тўққизлигидан жой олди. Биринчи тайм ўрталарига келиб жамоамиз устунликни қўлга олиб, ҳужумга зўр берди. Бироқ шамолга қарши ўйнашга тўғри келган баҳсда футболчиларимизнинг ўйлаган режалари якунда амалга ошмай қолаверди. Мурод Тошматов, Санжар Шоаҳмедов ва Зафар Полвонов қатор вазиятларда имкониятга эга бўлишди, лекин якуний зарбани беришда уларга аниқлик етишмади.

Иккинчи тайм ўрталарига яқин қатор ўзгаришлар руй берди. Ўйинга жамоамизнинг Анталиядаги йиғинига кеча келиб қўшилган кўрикдаги голландиялик вингер, Кабо-Верде терма жамоаси аъзоси Элвин Фортес ҳам туширилди. Элвин Фортес қисқа вақт ичида ўзининг юқори техника ва дриблинг ҳаракатлари билан ажралиб турди. Айнан Фортеснинг фаол ҳаракати ва жарима майдончасига киришга бўлган уриниши чоғида рақиб томонидан ишлатилган қўполлик натижасида жамоамиз учрашувнинг 83-дақиқасида пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Раҳмонов эса нуқтадан адашмади ва ўйинда мувозанатни тиклади.

Лекин баҳс тугашига 2 дақиқа қолганида "Торпедо Белаз" жамоаси бурчак зарбасидан кейин жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан фойдаланиб, ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа кучли шамол остида кечган баҳсда жамоамиз "Торпедо Белаз"га имкониятни бой берди.

Учрашувда Шоҳруҳ Гадоев, Александр Касьян жароҳатлари боис иштирок этишмади. Ҳусниддин Ғофуров ва Ботирали Эргашев миллий терма жамоа йиғинида бўлиб туришибди ва улар эртага жамоага қўшилиши режалаштирилган. Бугундан эътиборан Анталияга келган жамоамизнинг янги аъзоси Владимир Козак эртадан машғулотларни бошлайди.

Назорат ўйини.
17 февраль, чоршанба.
Анталия, "Эко Дизайн спорт комплекси".
"Торпедо Белаз" - АГМК 2:1
Голлар: Устинов (5), Одеоибо (87) - Сардор Раҳмонов (84-пенальти)
"Торпедо Белаз" — Алексей Козлов, Виталий Устинов, Игорь Бурко, Дмитрий Яшин, Алан Аусси, Андрей Хачатурян, Никита Николаевич, Велозу Липе, Юрий Габовда, Алексей Антилевский, Дмитрий Антилевский.
АГМК — Суҳроб Султонов - Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Акром Комилов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Зафар Полвонов, Мурод Тошматов.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Аҳмадалиев, Бобурбек Йўлдошев, Жасур Умаров, Сарвар Аблаев, Шероз Жалолов, Дилшод Жўраев, Элвин Фортес, Камрон Абдулҳамидов.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 22:10, 17.02.2021.
Ўқилди: 2336 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.