U23 Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун 10-17 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилди.
«Чиғатой» стадионида ўтган машғулотларга мураббийлар штаби 26 нафар футболчини жалб этди. Равшан Ҳайдаров мураббийлиги остидаги ёшларимиз йиғин давомида Суперлига клубларига қарши назорат учрашувларида майдонга тушди.
Кеча бўлиб ўтган йиғиннинг сўнгги назорат баҳсида ёшларимиз «Металлург» вакилларини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Аваз Ўлмасалиев ва Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди.
Назорат учрашуви
Ўзбекистон U22 - «Металлург» - 2:0
Голлар: Аваз Ўлмасалиев, Жасур Жалолиддинов
Ўзбекистон U22: Азизхон Исаков, Марлен Чобанов, Жасурбек Ёқубов, Дилшод Комилов, Бек Абдуллаев, Аваз Ўлмасалиев, Анвар Жўраев, Ҳумоюн Иминов, Шохмалик Комилов, Жасур Жалолиддинов, Маҳмуд Қудратуллаев
Захира: Умиджон Эргашов, Машҳур Мухаммаджанов, Абдуғани Камолов, Иброҳим Йўлдашев, Жасур Жумаев, Нодирбек Куйбоқов, Бобур Аскаров, Суҳроб Иззатов, Асад Собиржонов, Камрон Саидазимов, Абдулазиз Абдурашидов, Шоҳрух Абдураҳмонов