Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

«Қўқон-1912» назорат ўйинида ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтдаги НБУ стадионида "Қўқон-1912" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда қўқонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бугун "Қўқон-1912" сафида япониялик ярим ҳимоячи Татсуро Нагаматсу ҳаракат қилди. Ушбу футболчи ўтган мавсумни Латвия суперлигаси вакили бўлган "Даугавпилс" жамоасида ўтказган.

Беллашув кутилганидек, водийликларнинг фаоллиги билан бошланди. 15-дақиқада Асадбек Собиржонов ўнг қанотдан яхши узатмани амалга оширган эди. Рақиб ҳимоячилари вазиятни ўқий олишди. 25-дақиқада Норбеков тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетган эди. Унинг сўнгги зарбаси бироз кучсиз чиқди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи тайм "Қўқон-1912" учун омадли бошланди. 49-дақиқада бурчак зарбасидан Ҳожимирзаевнинг узатмасини Иван Йосович боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Анвар Ҳожимирзаев рақиб дарвозасига кучли зарба йўллаган эди. Дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб борган Раҳматуллаев эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Раҳматуллаев иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган эди. Шу тариқа, Тошкентдаги йиғин доирасида навбатдаги баҳсда ҳам "Қўқон-1912" рақибидан устун келди.

Ўртоқлик ўйини
"Қўқон-1912" - "Сурхон" 2:0 (0:0)
Голлар: Иван Йосович (49), Жамшид Раҳматуллаев (90)
"Қўқон-1912": Хуршид Хўжаев, Славко Лукич, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Авазхон Маматхўжаев, Муҳммаданас Ҳасанов, Фарҳод Бекмуродов, Татсуро Нагаматсу, Асад Собиржонов, Мўмин Мелиев, Шоҳназар Норбеков.
Захира: Музаффар Абдуллаев, Элдор Адҳамов, Якуба Бамба, Илҳом Ваҳобов, Иқбол Маликжонов, Анвар Хожимирзаев, Сардор Азимов, Сардор Етовқўзиев, Жамшид Раҳматуллаев, Бекзод Хамидов.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 23:00, 18.02.2021.
Ўқилди: 4227 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик