«Тоттенхэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Вольфсберг»га қарши ўйин (4:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Биз катта иштиёқ билан ўйнашимиз керак эди. Шундай ўйнадик ҳам. Биринчи таймдан сўнг ҳисоб 3:0га нисбатан йирикроқ бўлиши керак эди.
Иккинчи бўлимда хатога йўл қўйганимиз учун «Вольфсберг»да имконият юзага келди. «Эвертон»га қарши баҳсда (4:5) ҳам шундай ҳолатга тушиб қолгандик. Ўйинни назорат қилаётганингда хатога йўл қўясан. Натижада рақибда вазиятдан чиқиб кетиш учун имконият юзага келади ва ўйин ўзгариб кетади. Бугун эса бунга йўл қўймадик. Аммо ҳисоб 2:3га етиши мумкин эди.
Биз ўйинни ишонч билан назорат қилдик ва кўп вазиятлар яратдик. Ўйлашимча, сўнгги гол тўқнашув тақдирини деярли ҳал қилди. Сафарда қозонилган 4:1 ҳисобида ғалаба — жуда яхши натижа.
Мен буни фантастик ғалаба деб айта олмайман. Шунга яхши ғалаба, ёқимли ҳиссиёт. Уйга яхши кайфиятда қайтамиз. Шунингдек, эртанги машғулотда ҳам яхши кайфиятда ишлаймиз.
Биз бир қатор ўйинчиларга дам бериш имкониятига эга бўлдик. Масалан, Сон Хёнг Мин атиги 45 дақиқа ўйнади», – деди Моуриньо.