Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Қўқон-1912» клуби собиқ футболчиларини судга берди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Қўқон-1912” футбол клуби собиқ легионер футболчилари — дарвозабон Боян Кнежевич ҳамда Милош Николич билан юзага келган муаммо туфайли ФИФА томонидан тақиқга учради.

Жамоа ФИФА талаб қилган 24 871 евро миқдоридаги маблағни кўрсатилган ҳисоб-рақамга ўтказиб берди ва натижада ФИФА жамоага қўйилган тақиқни бекор қилди.

“Қўқон-1912” жамоаси собиқ футболчилари Боян Кнежевич ҳамда Милош Николични жамоага келтирган молиявий зарарлари ва ноқонуний ҳаракатлари учун судга берганлигини маълум қиламиз. Ҳозирги кунда клубимиз ФИФАнинг низоларни ҳал қилиш палатасида бу ишни қайтадан очди. Туркиянинг NAZALI юридик компанияси ва адвокат жаноб Анил Динчер “Қўқон-1912” футбол клуби номидан юқоридаги суд иши бўйича вакил бўлишади.

Жамоамиз ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали бу иш бўйича барча хабар ва янгиликларни мухлисларимиз ҳамда ОАВ ходимларига тақдим этиб боради.

Эслатиб ўтамиз, дарвозабон Боян Кнежевич ҳамда ҳимоячи Милош Николичлар 2019-йилги футбол мавсумида уч ой муддат «Қўқон-1912» шарафини ҳимоя қилишган эди.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 22:17, 19.02.2021.
Ўқилди: 3283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.