Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Хориждаги илк ғалаба, 516 кун кутилган чемпионлик ёхуд Болтабоевнинг бугунги ғалабасига оид фактлар

Баҳо:
+ | -

Бироз аввал дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида ўтаётган “Катта дубулға” мусобақасининг ғолибига айлангани ҳақида хабар берган эдик. Фурсатдан фойдаланиб, “иссиғи”да ҳамюртимизнинг ушбу муҳим ғалабаси ҳақида бир қатор қизиқарли маълумотларга назар ташлаймиз.

Келинг, дастлаб дзюдочимизнинг ўзи билан яқиндан таништириб олсак. Шарофиддин Болтабоев 1995 йил 19 ноябрь куни Қорақалпоғистонда туғилган. Катта мусобақалардаги фаолиятини -73 кг вазн тоифасида бошлаган. У мазкур вазнда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган кейин терма жамоа таркибига жалб қилинди. Ўша кезлар ушбу вазнда Мирали Шарипов, Ғиёсиддин Бобоев каби полвонлар билан ички рақобатда муносиб курашди. 2015 йил Қувайтда ўтган Осиё чемпионатининг финалигача етиб борди. 2016 йил Болтабоевнинг фаолиятида кескин бурилиш рўй берди. Бу вақтда шахсий вазннинг ортиб бориши унинг биринчи рақамли “рақиби”га айланиб бўлган эди. Ҳатто керакли вазнга туша олмай, мусобақалардан қолиб кетган пайтлари ҳам бўлган. Қолаверса, бу орада Рио Олимпиадасида -73 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган дзюдочи ҳам аниқ бўлиб улгурди. Шундан сўнг Болтабоев энг тўғри йўл – бир поғона юқори вазнга ўтишга қарор қилди. -81 кг вазн тоифасидаги дебют мамлакат чемпионатига тўғри келди. Илк мусобақанинг финалида ҳозир -90 кг вазнда курашаётган Давлат Бобонов рақиблик қилди. Шарофиддин муросасиз кечган ушбу финалда ғалаба қозонди ва янги вазнга тезда мослаша бошлади.

Халқаро мусобақалардаги муваффақият учун кўпроқ вақт талаб қилинди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, 2019 йилдан Шарофиддин яна йирик турнирларда ўзини кўрсата бошлади. Дастлаб апрель ойида Осиё чемпионатининг финалига қадар етиб борди. Августдаги жаҳон чемпионатида еттинчи натижа ва сентябрда ўтган Тошкент Гран-присида чемпионлик. Ушбу натижалар Болтабоевни жаҳон миқёсида -81 кг вазннинг етакчилари қаторига олиб чиқди. Ушбу фикрни полвонимиз 2020 йил бошида Парижда ўтган “Катта дубулға” турнирининг кумуш медали билан яна бир карра исботлади.

Болтабоевнинг бугунги ғалабаси қуйидаги жиҳатлари билан аҳамиятли:

– Илк бор “Катта дубулға” мусобақаларининг олтин медали;

– Илк бор хорижда ўтган йирик турнирда ғалаба;

– Тошкентдаги Гран-придан 516 кун ўтиб кўксига IJF мусобақаларининг олтин медалини тақмоқда;

– У бугунги турнир давомида 3 та жаҳон чемпионларини мағлуб этди: Александр Вейчерзак (2017 йил), Франк де Вит (2015 йил ёшлар) ва Саид Муллаи (2018 йил);

– Шарофиддин бунгача жаҳон ва Токио Олимпиадаси рейтингида 15-ўринда турган эди. Бугун қўлга киритилган 1000 очко билан янгиланган рейтингда 9-ўринга кўтарилиб олади. Бу эса унинг фаолиятидаги энг юқори ўсиш бўлади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 07:28, 20.02.2021.
Ўқилди: 4697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.