Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Рух» спорт директори: «Абдухолиқовнинг трансферини амалга оширишда Шацких ёрдам берди»

Баҳо:
+ | -

Украинанинг "Рух" клуби спорт директори Владимир Лапицкий "Насаф" ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовнинг трансфери борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Аввало, Бобур Абдухолиқов — Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси. 23 ёшли футболчи ўз мамлакатида ва хорижда ном чиқаришга улгурган. Яхши савиядаги ҳужумчи. Умид қиламан, у Украина чемпионатида ҳам ўзини кўрсата олади.

Ушбу трансфер устида клубдаги барча ходимлар ишлади. Скаут ва селекция бўлими ходимлари катта раҳмат. Бобур бизнинг жамоага ўтиши учун улар катта ишни амалга оширишди. Биз Абдухолиқовни сентябрь ойидан буён кузатиб келаётгандик. Уни қўлга киритиш учун бир нечта жамоалар билан рақобатлашишимизга тўғри келди. Кўп жамоалар уни ўз сафида кўришни истаганди. Бобур эса бизни танлаганидан хурсандмиз. Унинг жамоамизга мослашиш жараёни тез бўлиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Максим Шацких клуб президенти, бош директори ва менга қўнғироқ қилди. У ўзбек футбол афсонаси ҳисобланади. Максим менга Бобур Абдухолиқовни тавсия қилди. Ушбу трансферни амалга оширишда Шацких бизга ёрдам берди. Ҳар қандай инсон учун ўзга мамлакатга мослашиб кетиш муҳим аҳамиятга эга. Футболчи Максим Шацкихнинг натижаларини такрорлашга ҳаракат қилади, деб ўйлайман", — Владимир Лапицкий.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:45, 20.02.2021.
Ўқилди: 4335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.